Сўнги йилларда Индонезия ва Ўзбекистон  Республикалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг Индонезия Республикасидаги элчихонаси ҳамкорлигида Индонезия Миллий стандартлаштириш ташкилоти (BSN) билан стандартлаштириш, метрология ва мувофиқлиқни баҳолаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилди.

Жорий йилнинг  3 март куни Бухоро шаҳрида Индонезия давлатининг “BSN”  ташкилоти ва “Ўзстандарт” агентлиги ўртасида маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан кўмаклашиш соҳаларида Битим имзоланди.

Имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги Битим стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, метрология ва маҳсулотларнинг мувофиқлиги ва мос келувчанлигини таъминлаш учун синов соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, синов натижаларини, миллий ва халқаро стандартларга асосланган мувофиқлик сертификатларини ўзаро эътироф этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма илмий лойиҳалар ва ишларни амалга ошириш, малака алмашиш учун тренинглар ва семинарлар  ташкил этишга хуқуқий асос яратади.

Тадбир доирасида Бухоро вилояти ҳокимлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, мамлакатимиздаги Индонезия Республикаси элчихонаси, “BSN”  ташкилоти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар икки томонлама савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, зиёрат туризм соҳасини ривожлантириш, сифат инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

 

Халқаро хамкорлик бошқармаси