Аёл нозик хилқат. Шу билан бирга, ўзининг фидоийлиги, оила, фарзандлар тарбиясидек машаққатли ва шарафли ишга ўз ҳаёти ва қалб-қўрини бағишлаган мўътабар зот ҳисобланади.

 

Аёл бир қўли билан бешикни тебратса, иккинчи қўли билан дунёни тебратади. Сир эмас, ҳозирги кунда юртимизнинг барча соҳаларида хотин-қизлар эркаклар билан ёнма-ён туриб меҳнат қилмоқдалар.

Ҳар йили 8-март халқаро-хотин-қизлар байрами муносабати билан уларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинади.

Байрам муносабати билан “Ўзстандарт” агентлигида ташкил этилган маърифий тадбир  “Аёл борки олам мунавар” дея номланди. Унда Агентлик раҳбарияти тизимида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, эсталик совғалари улашилди.

Учрашувда халқимиз эъзозидаги шоир Бобур Бобомурод ҳам иштирок этиб, муҳтарама аёлларни байрам билан табриклади.