“Ўзстандарт” агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан қурилиш маҳсулотларининг сифати ва стандарт талаблари, истеъмолчилар томонидан бўлаётган эътирозлар ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг синовлари юзасидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган қурилиш маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари юзасидан ОАВ вакилларига маълумотлар берилди.

Жумладан, 2019 йилда 2796 та стандарт қабул қилинган бўлиб, шундан 2744 таси халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган, хусусан қурилиш соҳасида (532 та), металлургияда (210 та) стандартлар қабул қилинди.

 

2020 йилнинг ўтган давр мобайнида 153 та стандартлар қабул қилинган бўлиб, шундан 150 таси халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган, хусусан қурилиш соҳасида (8 та), металлургия (11 та).

Шунингдек, қурилиш саноатида 324 та корхоналарда менежмент тизимлари бўйича сертификатлар расмийлаштирилган.

Курилиш махсулотлари синов лабораториясини модернизациялаш, маҳсулотларни синов базаси янгилаш учун 2,7 млрд. сўмлик 9 дона замонавий синов ускуналари ҳарид қилиниб, лабораторияларда метал, цемент ва санитар-техник арматура махсулотлари буйича қўшимча 50 зиёд синов услублар (12 таси халқаро) амалиётга жорий этилди.