Жорий йилнинг 9 март куни “Ўзстандарт” агентлигида  “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) ҳудудий лойиҳасининг координатори Оливер Диттхардт, сифат инфратузилмаси ва метрология умумий масалалари бўйича PTB халқаро эксперти  Клеменс Санетра  иштирокида учрашув бўлиб ўтди..

Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Федерал физика-техник институти (PTB)нинг соха йўналишларини ривожлантиришдаги  ўзаро хамкорлиги алохида эътироф этилди.  

Германиялик экспертлар томонидан Ўзбекистон Миллий метрология институти  ва  Аккредитация Маркази фаолиятини Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) талабларига мувофиқлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш соҳалари бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, ўтказилган учрашув натижасига кўра “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида икки томонлама хамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш хамда жорий йилнинг 12 март куни “Ўзстандарт” агентлигида “Жахон Савдо Ташкилотига киришда стандартлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш сохаларининг ўрни ва вазифалари”  мавзусида  техник ўқув семинари ташкил этишга келишилди.