“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти Ўзбекистон миллий матбуот маркази билан ҳамкорлигида “Республикамизда ўлчаш бирликларини таъминлаш, миллий эталонлар базасини янада такомиллаштиришнинг долзарблиги”  мавзусида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда журналистлар учун метрология соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар, фаолият юзасидан халқаро ҳамкорликлари юзасидан маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилганидек, Саноатнинг эҳтиёжларини кенгроқ қамраб олиш мақсадида  2018-2022 йиллар даврида жами 5 808 минг АҚШ доллар қийматли 21 дона эталонлар харид қилиниши кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида қўшимча 2122 дона намунавий ўлчов воситалари устидан метрологик назоратни қамраб олишга имкон яратади.

Бундан ташқари, қиймати 1 685 минг АҚШ доллар бўлган 2019 йилда 4 дона эталонларни харид қилиш бўйича ишлар амалга оширилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Ўлчов ва тарозилар бош конференциясининг ассоциациялашган аъзолик мақомини олиш мақсадида 2018 йил
2 ноябр куни Франциянинг Версаль шаҳрида “Ўзстандарт” агентлиги ва Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси ўртасида “Миллий ўлчаш эталонлари ҳамда миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг ўзаро эътироф этилиши тўғрисида” келишув имзолангани алоҳида таъкидланди.

Учрашув сўнггида мавзу юзасидан журналистларнинг саволларга институт раҳбарияти жавоб қайтарди.