Мамлакатимиз ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маргарин маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлик талабларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2020 йил 3 мартдаги 05-1126-сон қарори билан жорий йилнинг 1 сентябрдан O’z DSt 3317:2018 “Маргарин. Техникавий шартлар” давлат стандарти ўрнига ГОСТ 32188-2013 “Маргарины. “Умумий техник шартлар” давлатлараро стандарти амалга киритилиши белгиланди.