“Қўқон ССМ” ДК ҳодимлари томонидан энергия самарадорлигини ошириш мақсадида Қўқон шаҳар ва атроф туманларида жойлашган корхона вакиллари иштирокида 2016 йил 15-сентябр куни “Қўқон ССМ” ДК мажлислар залида “ ISO 50001 – энергоменежмент стандартини жорий этиш орқали энергияни тежаш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпаратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўгърисида” ги ПФ-4720-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия хажмини қисқартириш, энергияни тежовчи теҳннологияларни жорий этиш бўйича чора тадбирлар дастури тўғрисида” ги ПҚ-2343-сонли қарор ижроси юзасидан тушинтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга корҳоналарда Халқаро ISO 50001 стандартини жорий этиш орқали энергияни тежаш имкониятига эга бўлишимиз кераклиги тўғрисида атрофлича мулоҳаза қилинди