“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган сифат менежменти тизимларини жорий этган ва аккредитация қилинган синов лабораторияларида маҳсулотлари синовларини ўтказган 297 та тадбиркорлик субъектларига декларациялаш йўли билан сертификатлар расмийлаштириб берилди. Булар, 66 турдаги электротехника, 108 турдаги қурилиш, 55 турдаги озиқ-овқат, 31 турдаги машинасозлик, 30 турдаги енгил саноат ва 7 турдаги кимё маҳсулотларига тўғри келади.