Коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан кўрилаётган чоралар доирасида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан метрология хизматини кўрсатиш ҳам қисман масофадан туриб ишлаш тизимига ўтказилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ фойдаланишда бўлган ўлчаш ва синов воситалари ўлчаш натижаларининг қонунлаштирилган бирликларда белгилаб қўйилган аниқликда бўлишини таъминлаши ва қўллаш шартларига мос келиши белгиланган.

Ушбу талабни бажариши учун қўлланилаётган ўлчаш ва синов воситалари даврий метрологик текширувдан ўтказилиб турилиши лозим.

Шунингдек, Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2007 стандарти талабларига мувофиқ метрология хизматлари ва синов лабораторияларида фойдаланиладиган ўлчаш ва синов воситалари ҳам даврий метрологик текширувдан ўтказилиши керак.

Шу муносабат билан, ушбу даврда ўлчаш ва синов воситалари метрологик текширувдан ўтказиш талаб этилмаслигини ҳамда метрология хизматлари ва синов лабораторияларини инспекцион назорат ўтказилганда юқоридаги ҳолатлар инобатга олинишини маълум қиламиз.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига мурожаатларни электрон шаклда info@standart.uz электрон почтасига юборишларини сўраймиз.

Мурожаатлар ва аризалар бўйича саволлар юзасидан + 998 71 202 00 11 (ички 1071, 1038, 1222, 1212,) телефон рақамилари орқали боғланишингиз, шунингдек, ўзингизни қизиқтирган бошқа саволлар юзасидан Агентликнинг Telegram мессенжеридаги махсус «@uzstandartga_savollar_bot» хизматидан фойдаланишингиз мумкин.