“Ўзстандарт” агентлиги  ҳозирги кунга қадар халқаро «Global G.A.P.» стандарти талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий 39 та корхоналарга сертификатлар расмийлаштирди.

Шу билан бирга, ҳозирда 14 та мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарда «Global G.A.P.» стандарти талаблари бўйича сертификатлаш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган семинар ва бошқа тадбирлар натижасида халқаро стандартни жорий қилиш иштиёқидаги корхоналар сони 184 тага етди.

Республикамиздаги 1000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига  «ISO, GLOBAL G.A.P., Organic, Halal» ҳамда бошқа стандартлари ва унинг афзалликлари юзасидан маълумотлар етказилди.