Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида хамкорлик битими имзоланди.

Ҳамкорлик битимининг имзоланиши натижасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) стандартларини олиш ва кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Европа стандартлари маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларга ўз махсулотларини Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Агентлик ҳузуридаги Стандартлар илмий-тадқиқот институтига  мурожаат қилишингиз мумкин.