«Ўзстандарт» агентлиги томонидан АОКАда хабар берилганидек, маҳаллий  фермер хўжаликлари  ва ишлаб чиқарувчиларни  қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Латвия давлатидаги элчихонаси, ва  GLOBAL GAP ташкилоти экспертлари иштирокида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.Тадбирда GLOBAL GAP ташкилоти президенти  Кристиан Мюллер, ушбу ташкилотнинг халқаро эксперти Эдите Страздина, мамлакатимизнинг Латвия давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси  Қадамбой Султанов ҳамда, республикамизнинг барча вилоятларидаги экспорт истиқболига эга 50дан ортиқ маҳаллий фермерлар хўжалик вакиллари иштирок этдилар.

   Ўқув семинарида халқаро эксперт Эдите Страздина томонидан Европа бозорларига киришда  халқаро стандартларнинг аҳамияти, жаҳон бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик  талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги, мамлакатимизда етиштиралаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини  мустаҳкам учун  GLOBAL GAP ва Organic стандартларни жорий этиш талаб этаётганлигини таъкидлаб ўтди.Шу билан бирга, мамлакатимизда бугунги кунга кадар 47 та корхона GLOBAL GAP сертификатига эга булганлиги ва жорий йил якунига кадар 250та корхонада стандартни жорий этилишини инобатга олиб,  махаллий фермер хужаликлар томонидан ушбу стандартлар талабларига мувофик махсулот ишлаб чикариш салохиятидан тула фойдаланиш, давлат томонидан  тугри тартибга солиш ва мувофиклаштириш тизимларини ривожлантириш, мева-сабзавот ва кишлок хужалиги  махсулотларини сифат ва хавфсизлик  курсаткичларини яхшилаш мамлакат экспорт географиясини кейгайтиришга асос бўлиши тушинтириб ўтди.
Хорижий тажрибадан келиб чиқиб,  мамлакатимиз ҳудудларида агроэкотуризм салоҳияти ва  жозибадорлиги ошириш учун махсус органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш, стандарт  талаблари асосида органик маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чикариш, кайта ишлаш , ташиш, сақлаш ва сотиш жараёнларини тугри ташкил этиш, бу йуналишларда илмий-тадкикот институтларида кадрлар тайёрлаш, замонавий  комлекс синов лабораториялар ташкил этиш, маҳаллий  фермер хўжаликлари  ва ишлаб чиқарувчилар масофадан туриб қўллаб қувватлаш, GLOBAL GAP ва Organic стандартларни жорий этиш, сертификатлаштириш ва аудит жараёнларини онлайн ўтказиш масалаларига ҳам алоҳида урғу берилди.
Халкаро эксперт томонидан   маҳаллий  фермер хўжаликлари  ва ишлаб чиқарувчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди. Коранавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, ушбу турдаги  онлайн ўқув семинарларни доимий ташкил этиб боришга келишиб олинди.