Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти томонидан “Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 бўйича баҳолаш” ихтисослиги бўйича масофавий онлайн малака ошириш курси ташкил қилинди.
Ушбу курсда “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ дан 23 нафар, бошқа қатор корхона ва ташкилотлардан эса 18 нафар синов лаборатория мутахассислари муваффақиятли тугатишди. Курсда асосий эътибор халқаро ISO/IEC 17025:2017 стандарти асосида қабул қилинган O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 давлат стандартининг янги талабларини тингловчиларга етказишга ва уларни лаборатория амалиётига жорий этишни ўргатишга қаратилди.