Глобал пандемияга қарамасдан, "Ўзстандарт" агентлиги ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бормоқда.   
Мамлакатимиздаги мавжуд мувофиқликни баҳолаш, маҳсулотлар 
ва хизматларнинг сертификатлаштиришга оид қонунларни халқаро  меъёрий ҳужжатлар билан такомиллаштириш мақсадида Халқаро Савдо Маркази (ITC, Женева) экспертлари билан видоеконференция  учрашуви  бўлиб  ўтди. 
Учрашувда ушбу қонунлар Жаҳон Савдо Ташкилотининг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги” битими талаблари билан уйғунлашуви 
ва такомиллашуви  бўйича  фикр  алмашилди. 
Агентлик Халқаро муносабатлар бошқармасининг хабарига кўра, июнь ойида Халқаро Савдо Маркази экспертлари  мазкур қонунлар ва уларни  халқаро  меъёрий ҳужжатлар билан такомиллаштириш бўйича дастлабки тавсияларини юборишига 
ва шунингдек, жорий йилнинг 19 июн куни “Стандартлаштириш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.