“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Стандартлар институти томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида, 300 та ташкилот стандартлари (Тs) ўрнига ягона талабларни белгиловчи унификацияланган 10 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилди, ҳозирги кунда 609 ташкилот стандарти ўрнига 39 та Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ишлаб чиқилмоқда.
2020 йилда Республикамизда 530 та (режа 2900 та) янги замонавий илғор техникалар мужассамланган халқаро стандартлар қабул қилинди.