Бугунги кунда, COVID 19 пандемиясига қарамасдан мамлакатимизда ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни тизимли равишда  ривожлантиришга кенг эътибор қаратилган.

Европа Иттифоқи ва Осиё  давлатларига  қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш  ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда. 
Ушбу турдаги маҳсулотлар экспортида халқаро даражада тан олинган хорижий мувофиқликни баҳолаш идоралари алоҳида ўрин тутади. Агентликнинг халқаро муносабатлар бошқармаси хабарига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқликни баҳолаш соҳасида қулайлик яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси ва “Ўзстандарт”  агентлиги ҳамкорлигида  “Intertek” (Буюк Британия) мувофиқликни баҳолаш идораси   вакиллари жаноб Ричард Кокс ва Питер Линдсай билан видеоконференция ўтказилди. 

 

Тадбирда  маҳсулотларни Буюк Британия ва жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Intertek” идораси томонидан кўрсатиладиган  мувофиқликни бахолаш ишлари,  бугунги кунда Европа давлатларининг махсулотларга қўйган талаблари, хамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда  “Intertek” идораси экспертларни жалб этиш бўйича  фикр алмашилди.
Тадбир якунига кўра, қўшма лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш,  уларни амалга ошириш, мутахассис ва делегациялар алмашуви,  онлайн семинар ва симпозиумлар ташкил қилиш, жорий йилнинг июль ойи биринчи хафталигида “Intertek” идораси  томонидан мувофиқликни бахолаш йўналишларида таклиф ва тавсиялар олишга  келишиб олинди