“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режага асосан, навбатдаги сайёр қабул жорий йилнинг 14 октябр куни Бухоро вилоятининг  Ғиждувон туманида ташкил этилди.

Учрашувни  туман  ҳокими  Н. Маҳмудов  кириш сўзи билан очиб, ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлар учун яратиб берилаётган  имтиёз  ва  имкониятларга  атрофлича  тўхталди.  Бугунги кунда вилоятнинг  Ғиждувон  туманида  тадбиркорлар   ва  кичик  бизнес  вакиллари  учун  кенг имкониятлар эшиги очилганлиги ва бунинг натижасида  улар  томонидан  ишлаб  чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати  ҳам  яхшиланиб  бораётганлиги  учрашувда  алоҳида  таъкидланди.

Шундан сўнг йиғилишда  “Ўзстандарт”  агентлиги  Бош директорининг Матбуот  котиби  А. Расулов,  ва  “Республика синов ва сертификаилаштириш  маркази” ДК директорининг ўринбосари Ш. Васиевлар сайёр қабулдан кўзланган мақсад ва тадбир иштирокчилари томонидан  берилган  саволларга  жавоб  бердилар.

Шунингдек йиғилишда Бухоро Стандартлаштириш ва метрология бошқармас бошлиғи А. Мухторов ҳамда Бухоро Синов ва сертификатлаштириш  маркази  директори Т. Саломовлар иштирок этиб, бундай учрашувлар  вилоят  миқёсида  кўпроқ  ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эканлигига эътибор қаратдилар.