Республикамизда истеъмолчилар манфаатлари йўлида ҳалол хизмат қилаётган, уларга сифатли маҳсулот етказиб бераётган, ўз бурчи ва масъулиятини ҳис қилаётган тадбиркорларимиз учун барча имконият ва зарур имтиёзлар яратиб берилмоқда.
Бунинг натижасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган кўпгина ишбилармонлар, яратилган имкониятлардан  фойдаланиб, ўз бизнесдаги имкониятларини  янада  кенгайтирмоқдалар.
Вазирлар Маҳкамасида ташкил этилган онлайн йиғилишининг асосий мавзуси   мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қуватлаш, ҳамда уларга амалий ёрдам беришда вазирлик ва идораларнинг вазифалари таҳлилий кўриб чиқилди.
Юртимизда ҳалол рақобат муҳитида меҳнат қилиб, ўзининг брендига эга бўлган,  сифат тамойилларига амал қилаётган, халқимизга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бераётган тадбиркорларга стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишлари бўйича ҳам амалий кўмак берилишига тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда масъулларига, тадбиркорлар мурожаатларига ўз вақтида сифатли амалий ердам бериш, уларни миллий ва халқаро стандартлар билан таъминлаш, сертификатлаштириш ҳамда уларга тегишли бўлган ўлчов воситаларини ўз вақтида метрологик текширувларини ўтказишда зарур имтиёзлар асосида ишни ташкил этиш ва бу йўналишда янгича ёндашувлар зарурлиги белгилаб берилди.

“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизмати