“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Аккредитация маркази ходимлари иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувнинг мавзуси Ўзбекистонда давлат тилининг тарихий ва замонавий аҳамияти борасида мулоҳазалар билдирилди.
Унда Сенатор, Фанлар академияси қошидаги Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё Ҳамид ўғли иштирок этиб, мавзунинг ўта долзарблиги хусусида ўзининг мулоҳалари билан ўртоқлашди.
Учрашувда ҳар бир миллатнинг тили унинг маънавий қиёфасини белгилаши,ўз она тили, маданияти, тарихий ўтмишига ҳурмат ва эҳтиром билан қараган халқнинг келажаги ёруғ бўлиши  таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ўтган давр ичида “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим-ташкилотлари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида иш юритишнинг замонавий тизими яратилганлиги ва бундай жараёнларда давлат тилида иш юритиш давр  талабига айлангани ҳисобга олиниб, тизимдаги барча меъёрий ҳужжатлар, расмийлаштирилаётган синов байённомалари давлат тилида расмийлаштириш йўлга қўйилгани маълумот учун айтиб ўтилди.
Учрашув ниҳоясида ходимлар мавзуга оид саволларига жавоб олдилар.