Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошида ташкил этилган Ислом Мамлакатларининг Стандартлар, Метрология Институти (SMIIC) аъзо давлатлар билан ҳамкорликда OIC/SMIIC стандартларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.  Ушбу ташкилот 1999 йил 7 ноябрда ташкил этилган бўлиб, аъзо давлатлар сони 42 тани ташкил этади.

2018 йил 2 октябрда мамлакатимизда «SMIIC  Устави ва Тартиб-қоидалари ратификация қилиш тўғрисида» ЎРҚ-493-сонли Қонун қабул қилинди ва 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди.

Ҳозирги кунда SMIIC ташкилоти қошида турли хил йўналишларда оид 18та  техник қўмита мавжуд бўлиб,  қўмиталар томонидан  35 та стандарт  ишлаб чиқилди ва  ушбу стандартлар ишлаб чиқишнинг 17 таси 2020 йилга тўғри келади. Республикамизда хам  SMIIC ташкилотининг “ҳалол” талабларига мувофиқ  6 та давлат стандартлар ишлаб чиқилиб қабул қилинган.

Қуйидаги келтирилган жадвалда SMIIC ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган стандартлар туркуми тақдим қилинади.

Мазкур халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига, Ўзбекистон Стандартлар институтига ёки  қуйидаги  ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин   https://www.smiic.org/en/standards

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси

SMIIC стандартлари

http://new.standart.uz/upload/file/standard_number.pdf