“Ўзстандарт” агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз миқёсида 140 та ишлаб чиыариш корхоналарида сифат менежменти тизими жорий этилди. Шу билан бирга 144та мувофиқлик сертификатлари ҳам расмийлаштирилди

жумладан:

112 та корхона сифат менежменти тизими бўйича (ИСО 9001);

14 та корхона энергетик менежменти тизими бўйича (ИСО 50001);

6 та корхона озиқ-овқат хавфсизлиги менежменти тизими бўйича (ИСО 22000) ва бошқа менежмент тизимлари бўйича сертификатлаштирилди.

Иқтисодиёт тармоқлари кесимида сертификатлаштирилган корхоналарнинг асосий қисми 21 таси енгил саноат, 15 та озиқ-овқат, 18 таси қурилиш саноатига ва бошқа саноат тармоқларига  тўғри келади.

Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш 19 та аккредитланган идоралари томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, жэорий йилнинг ўтган даври мобайнида 51 та фермер хўжалиги ва корхоналарда Global G.A.P. стандарти жорий этилди, 26 та корхоналар Органик стандарти бўйича сертификатлаштирилди ва 20 та текстил саноати корхоналари Oeko-Tex стандарти бўйича сертификатлаштирилди.