Она тили – миллатнинг руҳидир. Тил — давлатнинг тимсоли, мулки. Тилни асраб-авайлаш орқали миллат юксалади.  Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб  қўйилган. 

 
Она тилимизга 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу юртимиз ҳаётидаги тарихий воқеа бўлди. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан эди.
 Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрў-эътибори ошди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг гўзаллиги ва жозибасини  намоён этди. 
 Дунёдаги барча халқлар ўзларининг миллий расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Чунки бу халқнинг миллий мустақиллиги билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда ҳар икки хафтада битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади. ЮНЕСКО вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида. 
Мазкур рақамлардан кўриндики, ҳар бир миллат, ёки халқ ўз она тилининг ривожи учун амалий ҳаракат қилмаса, вақт ўтиб ўша миллат ўз она тилини йўқотиши мумкин.
Мамлакатимизда она тилимизни бойитиш, унинг нуфузини ошириш йўлида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги тизим-ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларида маънавий -маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ва давлат тилида иш юритиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.
Қўқон шаҳрида фаолият кўрсатаётган ҳудудий бўлим ходимлари иштирокида ташкил этилган маърифий учрашувнинг асосий мавзуси айнан она тилимиз ва унинг жозибадорлигини таъминлаш ҳақида бўлди.
Шунингдек учрашувда, бўлимларда иш ва ҳужжатларни юритиш, расмийлаштирилаётган синов баённомалари давлат тилида бўлиши ва бу йўналишдаги ишлар таҳлилий баҳланиб,  келгусидаги режалар белгилаб олинди.