Самарқанд вилоятида “Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш” масалаларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди. 


Мазкур кўргазма тадбирида “UzAUTO” саноат таркибига кирувчи “Sam Auto”, “Uz Truck & Bus Motors” ва “Uz Auto TRAILER” корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган транспорт воситаларининг бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича таклифлари эълон қилиниб, бутловчи қисмлар кўргазмаси павильони ташкил этилди. 
Кўргазма тадбирида республикамизнинг вилоятларидан 250 га яқин маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари қатнашди. 
Мазкур тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти иштирок этиб, кўргазманинг муҳим аҳамият касб этиши ва  ҳудудларда саноат кооперациясини ривожлантиришда стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб, тегишли масъуллар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш давр талабига айланиб бораётгани таъкидланди.
Учрашув давомида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўича соҳага оид қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар берилди.