Жорий йилнинг 24 сентябрь  куни Бош Ассамблеянинг 43-йиғилиши  ISO ташкилоти  тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтди.


Тадбирда ISO ташкилоти президенти Эдди Ньороге, Бош котиб Серхио Мухика, Молиявий масалалар бўйича вице-президенти Митсуо Матсумото ва техник ташкилий масалалар бўйича вице-президенти  Сау Кук Чой томонидан  коронавирус пандемияси даврида стандартлаштириш сохасида амалга оширилган ишлар, ташкилот томонидан мамлакатлар ишлаб чикариш ва хизмат кўрсатувчи корхоналарига кўрсатилган  ёрдамлар, ISO 2030 ривожланиш стратегияси, ISO кенгашига янги номзодларни сайлаш, иқтисодиётнинг юқори технологик доираларида стандартлаштиришни ривожлантириш, стандартлаштиришда давлат иштироки, давлатлараро ҳамкорлик, стандартлаштириш сохасида IT-технологияларининг замонавий восита сифатида қўлланишига оид масалалар юзасидан ахборотлари тақдим қилинди.  
Тадбирда 165 та мамлакатнинг Миллий стандартлаштириш ташкилоти рахбарлари, жумладан “Ўзстандарт” агентлиги бош директори Д.Саттаров ҳам иштирок этди. 

«Ўзстандарт» агентлиги 
Халқаро муносабатлар бошқармаси