«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги Стандартлар институтида маънавий – маърифий тадбир ўтказилди. Унда агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси Азамат Пардаев иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар тўғрисида маълумотлар берди. Тадбир давомида Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш борасида Стандартлар институти олдида турган асосий вазифалар, давлат тилида иш юритишнинг ҳолатини доимий ўрганиб, таҳлил қилиб бориш ҳамда бунда Агентлик ва унинг тизимида ишлаётган ходимларнинг масъулиятини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.