Ҳар бир ўлчашларда аниқлик муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон миллий метрология институти томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 396.640 дона ўлчаш воситалари (шулардан 27701 дона ўлчаш воситаси яроқсиз деб топилган) метрологик текширувдан ўтказилди.

Кўрсатилган метрологик хизматлардан 375.727 дона қиёслаш, 19.202 дона аттестация ва 1711 дона калибрлаш ишларини ташкил этади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг 187.564 та мурожаатларига асосан, электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) қиёслаш ишлари амалга оширилди.

Ўлчаш воситаларининг метрологик текшируви натижалари ва тасдиқланган турини тан олиш бўйича 242 дона сертификатлари расмийлаштирилди.

Шунингдек, турини тасдиқлаш мақсадида 55 турдаги ўлчаш воситалари давлат синовларидан ўтказилди.