Ҳар бир миллат ва халқ учун ўз она тили муқаддас ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи қорақалпоқ халқининг она тили бу қорақалпоқ тилидир.

Бугунги тил байрами куни муносабати билан «Ўзстандарт» агентлигида ташкил этилган видеомулоқотда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалларининг ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувда Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси Азамат Пардаев, Бошқарма бошлиғи Қутлимурод Бабашев ва Ўзбекистон миллий метрология институти директори Лазизбек Саидориповлар иштирок этиб, ходимларни тил байрами муносабати билан табрикладилар.

Тадбирда тил миллатнинг бебаҳо бойлиги, уни асраб-авайлаш билан боғлиқ мулоҳазалар билдирилди.