Тил ҳар бир миллатнинг бебаҳо бойлиги. Уни асраб-авайлаш, бойитиш орқали ривожланади. Айниқса, бугунги кунда давлат идораларида иш юритиш, ҳужжатлар айланмасида давлат тилига эътибор қаратилмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги тизим-ташкилотларида расмийлаштирилаётган барча турдаги ҳужжатлар, синов баённомалари, меъёрий ҳужжатларни давлат тилида юритилиши назоратга олинган.

Агентликнинг Бухоро вилояти ҳудудий филиалларида давлат тилига эътибор ва бу йўналишдаги ишлар ўрганилди. Лабораторияларда расмийлаштирилаётган меъёрий ҳужжатлар ва бошқа йўналишларидаги ишлар билан танишилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.