Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида юртимизнинг барча соҳаларидаги устувор вазифаларга эътибор қаратилиб, жорий йилдаги муҳим мақсад ва вазифалар ҳам белгилаб берилди.

«Ўзстандарт» агентлиги ва тизим-ташкилотларида мазкур Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш йўлга қўйилди.

Агентликнинг Бухоро ва Навоий ҳудудий филиалларида маърифий учрашувлар ташкил этилиб, Мурожаатномада кўтарилган вазифалар, устувор йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Жумладан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, саноат корхоналарига амалий ёрдам кўрсатиш, миллий маҳсулотларимизнинг сифатини ошириш ҳамда замонавий синов лабораториялари юзасидан маълумот берилди.

Тадбир сўнггида ходимларнинг саволларига жавоблар берилди.