Аввал хабар қилинганидек «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сифатсиз, сертификатланмаган ва қалбаки,  Европа Иттифоқи ва Евросиё Иқтисодий Иттифоқида  хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва олиб кирилаётганлиги тўғрисидаги ахборот тизимини жорий этилди.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида танишишингиз мумкин.

 Қуйидаги маҳсулотлардан огоҳ бўлинг!

ЁРИТИШ ЛАМПАСИ

Огоҳлантириш тури: жиддий хавфга эга маҳсулот

Маҳсулот номи: E27 LED Globe Bulb Light Lamp Radar Sensor Ambient PIR Motion 3/5/7/9

Маркаси: Номаълум

Ишлаб чиқарувчи мамлакат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Электр ток уриши

Тавсифи: Оқ рангли LED лампа.Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Хавф: Лампа объективи қопқоғини ҳеч қандай воситасиз олиб ташлаш мумкин, бу эса ток ўтадиган қисмларнинг очиқ ҳолатда қолишига олиб келади. Натижада, фойдаланувчи ёки ёш бола уларга тегиб, электр токи уришидан жабр кўриши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари директиваси ва  EN 62560 Европа стандарти талабларига мувофиқ эмас.

Ўров-идиши: Оқ картон қути

 

 

СОЧ ТУРМАГИ УЧУН ЭЛEКТР ТАРОҚ

Огоҳлантириш тури: жиддий хавфга эга маҳсулот

Маҳсулот номи: Massage Straight Hair Comb

Маркаси: Langou

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавф тури: Куйиш, электр ток уриши, ёнғин

Тавсифи: Қора, қизил, пушти, бинафша рангли электр тароқ. Маҳсулот онлайн тарзда, хусусан Wish.com орқали сотилган.

Хавф: Маҳсулотнинг симлари нозик уланган ва ишлатиш жараёнида электр токи кучига чидамаслиги ва уланган жойидан узилиши мумкин. Натижада фойдаланувчи очиқ симларга тегиши ва ток уришидан зарар кўриш эҳтимоли бор. Бундан ташқари маҳсулотни ишлатиш жараёнида симлари қизиб кетиб ёнишга мойил, бу эса фойдаланувчи танаси куйишига олиб келиши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари директиваси ва EN 60335 Европа стандарти талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Картон қути

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.