Жиззах вилоятининг Арнасой туманида фаолият юритадиган ”ARNASOY GOLD TEX” корхонасида аёллар кийими,чойшаблар ва болалар кийимлари ишлаб чиқарилади.

Корхонада ҳозирги кунга келиб 856 та ишчи ходим фаолият кўрсатмоқда. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари эса Россия, Қозоғистон, Украина, Молдовия, Туркия ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказининг Жиззах филиали Экспортга кўмаклашиш бюроси  ходимлари мазкур корхонада бўлиб, мувофиқлик сертификати ҳамда OEKO-TEX  STANDART 100 ва ISO- 9001 халқаро сертификатини жорий қилишда амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.