Оммавий ахборот воситалари ходимлари навбатдаги медиа-тур давомида Термиз шаҳри ва туманида жойлашган “Gold Dried Fruits Export” ҳамда “Surxon ipagi” ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар.

«Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарига яқиндан кўмак бериш мақсадида ташкил этилган ушбу пресс тур иштирокчилари корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.