“UzTest” Самарқанд филиали ҳамда «Тадбиркор аёл» ассоциацияси Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан «Текстиль ва туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини шакллантириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Давра суҳбатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёлларга яратилаётган имтиёзлар, маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошишида сифат менежменти тизими сертификатининг ўрни, тўқимачилик корхоналари учун халқаро тан олинган “Oeko-Tex Standart100», “GOTS”, “BSI” стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш жараёнлари тўғрисида тўхталинди.

Семинар-тренинг якунида ташаббускорлар томонидан иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди.