Маҳсулот номи: SOLAR ZOOM CAMPING LAMP

Русуми: ZM

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Хавфли жиҳати: Тармоқ ичидаги электр симлар ингичкалиги туфайли ишлатиш жараёнида эриб кетиши мумкин. Бундан ташқари маҳсулот электр вилкасининг пластик қисми эриб кетишга мойил.

Электр қувватлагич симлари ва USB портининг изоляцияси талабга жавоб бермайди ва фойдаланиш жараёнида эриб кетиши мумкин. Бундан ташқари маҳсулотнинг айрим қисмларини ҳеч қандай анжомсиз очиш мумкин. Натижада фойдаланувчи электр ток уришидан зарар кўриши ёки бу ҳолат ёнғин чиқариши мумкин. Маҳсулот паст кучланишли электр ускуналари тўғрисидаги кўрсатма ва Европа стандарти EN 60598 талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Рангли картон қути

Хабарнома Венгриядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.