Маҳсулот кимёвий жиддий таҳдидли ҳисобланади

Маҳсулот номи: Shooting Game

Ишлаб чиқарувчи давлат: Хитой Халқ Республикаси

Тавсифи: Тўплам пластик нишони, ўйинчоқ телефони, пластик ўйинчоқ тўппончаси ва 3 та сўрғичли снарядлардан иборат.

Хавфли томони: Ўйинчоқнинг ўқ сўрғичларида ортиқча миқдордаги бис (2-этилгексил) фталат (DEHP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 5,1%) ва дибутилфталат (DBP) (ўлчов қиймати: оғирлигидан 11%) мавжуд. Ушбу фталатлар ёш болалар соғлиғи учун хавфли бўлиб, репродуктив тизимига жиддий зарар етказиши мумкин. Маҳсулот REACH қоидалари талабларига жавоб бермайди.

Ўров-идиши: Юза қисми шаффоф рангли блистер ва орқа қисми картон билан қадоқланган.

Хабарнома Венгриядан тарқатилган.

Ахборот тизимига киритилган сифатсиз маҳсулотлар билан сontrol.standart.uz электрон манзилида батафсил танишишингиз мумкин.