“ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси ўз фаолиятини Зарафшон шаҳрида бошлаган. Компания умумий бренди катта “Z” лотин ҳарфи ҳамда унинг атрофини ўраб турган олтин чамбардан иборатдир.

Компания ўз олдига юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” миллий брендини халқаро даражага олиб чиқиш ва энг замонавий  сифатли уй-жой ва ижтимоий объектлар қуриш ҳамда турли қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, текстиль, иссиқхона фаолияти, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.

Бугунги кунда компания таркибида жами 20 дан ортиқ мустақил корхоналар мавжуд бўлиб уларда икки мингдан ортиқ ходим иш билан таъминланган.

Қурилиш - мазкур компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб, бугунги кунда юртимиз бўйлаб “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” нинг ўттиздан зиёд турар-жой мажмуалари қуриб фойдаланишга топширилган.

Агентлик Бош директори компания фаолияти билан танишар экан, маҳсулотлар сифати ва экспорт имкониятлари билан ҳам қизиқди. Корхона фаолиятини янада ривожлантиришда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.