Россаккредитация ва Аккредитация маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми доирасида ўтган давр мобайнида Роскредитация томонидан 4 та ахборот-маслаҳат тренинглари ўтказилди. Ушбу тренингларда 70 дан ортиқ Ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакаси оширилди.

Россиянинг «ФГИС Роскредитация» ахборот тизими фаолияти билан танишиш учун икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, унда ушбу тизим Россия томонидан масофадан туриб намойиш этилди.

Аккредитация бўйича россиялик экспертнинг юртимизга сафари ташкиллаштирилиб,  унга кўра  давлат карантин назорати марказий лабораторияси ва УзТEСТ маркази Бохоро филиалининг “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синов лабораториясида кузатувчи сифатида баҳолаш жараёнида иштирок этди.

Ҳозирги кунда Федерал аккредитация агентлиги билан биргаликда 61 лаборатория ўртасида халқаро лабораториялараро таққослаш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув натижаларига кўра Россакредитация ҳамда Аккредитация маркази ўртасидаги ўзаро англашув меморандумида белгиланган ишларни давом эттириш, ҳар чоракда Англашув меморандуми доирасидаги ишлар, хусусан Ўзбекистон аккредитация тизимининг ваколатларини таъминлашга кўмаклашиш бўйича ишларни мониторинг қилиб бориш, ҳамда Марказнинг баҳоловчилари ва техник мутахассислари учун ўқув курсларини давом эттиришга келишилди.