Ҳозирги кунда маиший техника, кабель сим, электр кучланишли қурилмалар ишлаб чиқарувчилар томонидан СE маркировкаси талаблари таъминламаган  бўлса уларнинг маҳсулотларини  Европа бозорлари  қабул қилмайди.

 Европа давлатларида электротехника маҳсулотлари  билан ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган янги Ўзбекистонда бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги ва  «Ўзелтехсаноат» уюшмаси  томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этилиб, СE маркировкаси олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳрида жойлашган “TRINITY TECHNOLOGY” МЧЖ қўшма корхонасида
СE маркировкаси жорий этиш бўйича  трейнинг семинар ташкил этилди.

Тадбирда «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
ва  Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази мутахассислари томонидан “TRINITY TECHNOLOGY” МЧЖ қўшма корхонасига
СE маркировкаси, Европа давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, Европа импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халкаро стандартлар муҳимлиги  тушунтирилди.

Шу билан бирга экспортёр корхоналар  фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.

 «Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси

Экспортга кўмаклашиш бюроси