UzTest маркази Жиззах филиали мутахассислари томонидан вилоятдаги 20 га яқин экспортёр корхоналарида бўлиб, мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шундай учрашув «ARNASOY GOLD TEX» корхонасида ташкил этилди. Мазкур корхона томонидан Қозоғистон Республикасига экспорт қилаётган 13-хил турдаги маҳсулотларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.