“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институтининг физик-кимёвий лабораториясига навбатдаги стандарт намуналар тўплами келтирилди. Ушбу модда ва материалларнинг стандарт намуналари  ёрдамида металлургия, нефт саноати, кимё саноати машинасозлик каби соҳаларда қўлланилаётган юқори аниқликдаги барча турдаги спектрометрлар, алангали фотометрлар, нефт маҳсулотларини синаш анализаторлари, полярограф каби ўлчаш ва синаш воситалари Бутунроссия физик-техник ва радиотехник ўлчовлар илмий тадқиқот институти (ВНИИФТРИ) ва Менделееев номидаги Бутунроссия метрология илмий-тадқиқот институти (ВНИИМ) орқали халқаро даражадаги метрологик кузатувчанлиги таъминланади.