Жорий йилнинг 03-05 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида савдо-иқтисодий, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида «Ўзстандарт» агентлиги ва Саудия Арабистони Қироллигининг Стандартлар, Метрология ва Сифат ташкилоти (SASO) ўртасида техник ҳамкорлик дастури имзоланди.

Имзоланган Ҳамкорлик Дастури икки давлат ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси