Ўзбекистон миллий метрология институтида илмий изланишлар олиб бораётган ёш метрологларнинг соҳа олимлари билан учрашуви ўтказилди. Ўзбекистон миллий метрология институтида ёшлари томонидан олиб борилаётган ишлар, яратилаётган ихтиролар ва уларнинг метрология соҳасини чет эллик ҳамкорлари ва халқаро ташкилотлар томонидан тан олиниши бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Хусусан, жамоада фаолият юритаётган ёшлар Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ўтказиладиган турли илмий ва инновацион, стартап лойиҳалари танловларида фаол иштирок этишлари, Ёшлар академиясига аъзо бўлиб, академия томонидан ташкил қилинадиган танловларда қатнашишлари, илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиш учун ўз йўналишлари бўйича жаҳон тажрибасини ўрганишлари ва таҳлили натижалари бўйича илмий мақолалар нашр қилишлари бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Юқорида қайд этилганидек ёшларни стажировкага бориш бўйича эълон қилинган танловда иштирок этиш учун чет эллик ҳамкорларни ўрганиш ва улар билан музокаралар олиб бориш, танловда иштирок этишлари юзасидан фикр алмашилди.

Танловларда иштирок этиш учун топширилган лойиҳаларда соҳа атамаларини қўллаш, рус ва бошқа хорижий тиллардан ўзлашган атамаларнинг ўзбек тилидаги вариантини яратиш, истеъмолга киритиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.