Президентимиз томонидан қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш сифатига эътибор қаратиш ҳамда корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан ўтказилган йиғилишда «Ўзстандарт» агентлигига 24 та ихтисослашган туманда замонавий лабораториялар ташкил этиб, ишлаб чиқарувчиларни халқаро сифат талаблари ва стандартларга ўргатиш вазифаси қўйилган эди.

Берилган вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари мутахассислари вилоятнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Пахтачи туманида бўлиб, ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, уларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берди.