Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва ҳудудий филиалларида бир қатор учрашувлар ва семинарлар ташкил этилмоқда. Бундай учрашувларда коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш вазифалари муҳокама этиб борилмоқда.

Бухорода ҳудудий бўлинмалар ҳамкорлигида «Ҳуқуқбузарликни олдини олиш - муҳим вазифа» мавзусида маънавий-маърифий ўқув семинари давом этмоқда.

Учрашувга Бухоро Муҳандислик-технология институтининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ш.Темиров таклиф этилиб, мавзу юзасидан тушунчалар бермоқда.