Мазкур шиор остида Ўзбекистоннинг атоқли ва ардоқли вакили, Ўзбекистон ҳалқ шоири Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжоннинг ҳаёти, ижоди ва фаолиятини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

“UzTest” маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти Жиззах филиали ходимлари иштирокида Жиззах шаҳридаги шоир Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи, боғига экскурция уюштирилди. Саёҳат давомида филиал ходимлари ҳар икки ижодкорнинг ўзбек шериати ва адабиётига қўшган улкан мероси билан яқиндан танишди.

Ходимларига музей ходими Х.Ҳакимова шоирнинг ҳаёти ва ижодига тегишли экспонатлар, фотогалереялар, турли мавзудаги асарлари, асл қўлёзмалар юзасидан маълумотлар берди.