Агентлик ҳузуридаги Департамент ва тизим-ташкилотларнинг ҳудудий филиаллари ходимлари ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали улар билан мулоқот қилмоқдалар.

Департаментнинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси масъуллари шаҳаридаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори ҳудудидаги савдо-расталарида сотилаётган импорт ва маҳаллий маҳсулотларини сақланиши, тамғаланиши ва бошқа соҳалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.