Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва тизим-ташкилотлари ёшлари ўртасида мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Мазкур танлов дастлаб вилоятлардаги ҳудудий филиаллар ўртасида ташкил этилиб, унда ўнлаб изланувчан, иқтидорли ва ўз касбини севадиган мутахассислар иштирок этдилар.

Агентликда мазкур танловнинг Республика босқичи ўтказилди. Унда Ўзбекистон миллий метрология институти ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ёшлари турли шартлар бўйича беллашдилар.

Қизғин мунозаралар руҳида ўтган кўрик-танловда Ўзбекистон миллий метрология институти ходими Ваҳобжон Нишонов биринчи ўринга, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази ходими Мавлонжон Мансуров эса иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.

Албатта бундай танловларнинг ўтказилиши ёшларни ўз устларида ишлашга, изланишга ва янгича ғоялар асосида меҳнат қилишга ундаши билан аҳамиятлидир.