Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Савдо-иктисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация
ва метрология соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Имзоланган хужжат икки давлат ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси