“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2016 йил  28 июлдаги 07-31-13-сонли топшириғини бажариш мақсадида, жорий йилнинг 16 декабр соат 11.00да Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида журналистлар учун мутбуот анжумани ташкил этилади.

Унда асосий масала, Республикамизда халқаро стандартларни жорий этишнинг долзарб масалалари ҳамда корхоналарда халқаро сифат тизимларини  жорий  этилиши   юзасидан  маълумотлар  берилади.

Барчангизни  мазкур  анжуманида  фаол иштирок этиб мавзуга оид зарур маълумотларни олишга таклиф қиламиз.