Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Қўмитаси (CEN) ўртасида лицензия келишуви имзоланди.

Жорий йилнинг 19 июль куни хамкорлик доирасида, Европа Стандартлаштириш Қўмитаси (CEN)дан 119та Европа стандартлари олинди.

Ушбу Европа стандартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга махсулотларни европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш
ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Европа стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик бошқармасига +998 71 202 00 11 (ички 1027) ёки Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га +998 71 253 85 67 (ички 1026)мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси